19.1.2017
saat

All Language

Ислом Назарида Ақл ва Фалсафа

     Бу китобда Ислом фалсафаси билан инсонларнинг бирламчи ва бир-бирига зит фикрий қарашлари таҳлил ва таққос этилиб, натижалари очиқланган. Инсоният тарихи бўйича ўртага чиқган ва бир томонлама, яъни моддият узра қурилган фикрий тизимлар мувоффақиятга эриша олмагандир. Яъни, ҳаётнинг моддий ва маънавий жабҳаларида қаршимизга чиқган муаммоларнинг ечимида ожиз қолгандир. Бугунга қадар инсон зотининг ақлий малакаси моддият узра ривожлангандир. Ҳолбуки, фақатгина моддият узра келишган ақл, инсонларни очкўзлик ва ваҳшийликга етаклагани ҳаммага маълумдир. Агар-да ақл фақатгина инсон зотининг ихтиёрига ташлаб қўйилсайди, ер юзида фитна ва фасод ўртага чиқар, буюк фалокатларга йўл очарди. Мана шунинг учун ки, Аллоҳ Таоло Ҳазратлари бандаларига муҳталиф замонларда пайғамбарлар ва китоблар юбориб, уларни тўғри йўлга чақиргандир. Энг охирги пайғамбар Муҳаммад (С.А.В) Ҳазратлари ўзларига берилган муқаддас Қуръони Карим билан инсон ақлини ва тафаккурини мутаносиб бир ўлчовда тамомлаш учун курашганлар. Ислом инсонлар орасидаги муомалани, инсон ва коинот, инсон ва Яратгувчи орасидаги алоқаларни бир бирлари билан чамбарчас боғлаган ҳолда инсон тафаккурини мутаносиб бир шакилда ривожлантириб, инсон зотини улвиятга эриштиргандир. Ислом дунё қарашига зит бўлган барча фикирлар ва фикрий оқимлар инсониятни таназуллга етаклагандир ва етакламоқдадир. Шунинг учун ҳам инсонлар, фақат ва фақат Исломнинг мутаносиб ижтимоий ва маънавий фикрий тизими асосида бахтли бўла оладилар.


Усмон Нурий Тўпбош
ISBN: 978-9944-83-763-7

  

Ҳажжи Мабрур ва Умра

     Бу асарда муҳтарам ўқувчиларимиз фарз ибодатлардан бири бўлган ҳаж ва умра хақида муфассал маълумотга эга бўладилар. Чунончи, ҳажнинг Аллоҳ тарафидан мусулмонларга фарз қилинишининг тарихи, ҳажнинг моддий ва маънавий шартлари, ҳажнинг фарзлари ва адо этиш усуллари, ҳажнинг мусулмонлар учун фойдалари, ҳаж хақида нозил бўлган оятлар ва Пайғамбаримиз Муҳаммад (С.А.В) тарафидан баён қилинган ҳадислар ушбу китобда жой олгандир. Шу сабабла, бу асар мусулмонлар учун қўлланма китоби моҳиятидадир.


Усмон Нурий Тўпбош
ISBN: 978-9944-83-762-0

  

Раҳмат Шабадалари

     Ушбу асарда оламларга раҳмат ўлароқ юборилган мавжудотлар занжирининг сабаб ва чўққиси бўлган ҳазрати Пайғамбаримиз Муҳаммад Мустафо (саллоллоҳу алайҳи вассалам)нинг ҳаётлари ва у зот шахсиятларининг баъзи қирралари ёритилади. Шу нарса бир ҳақиқатки, илк яратилган нарса У зот (саллоллоҳу алайҳи вассалам)нинг нуридир. Бутун мавжудотлар шу нурнинг ҳурмати учун пайдо қилингандир. Шунинг учун ҳам унинг иловаси ҳисобланадилар. Ожизона ёзилган бу асаримизда, Ҳазрати Пайғамбар саллаллоҳу алайҳи васалламнинг ўрнак ва ноёб хаётини сатрларга сиғдиришга ҳаракат қилишимизнинг асосий сабаби, инсониятнинг аксарият ҳолатда моддага ва куч-қувватга ром бўлиб, бетоб ва бечора қолган кўнгилларга Унинг руҳониятидан бир товланиш тақдим этмоқдир.


Усмон Нурий Тўпбош
ISBN: 978-5918-11-002-7

  

Намоз ва таҳоратни ўрганаман

     Бу китоб сизларга тўғри таҳорат қилишни ва намоз ўқишни ўргатади. Зеро намоз Исломнинг асосий шартларидан бири хисобланади. Аллох таоло бандаларига фарз қилиб қўйган. Намоз Аллох берган хадсиз-хисобсиз неъматларга бандасининг шукронаси хамдир. Намоз ибодати туфайли кишининг Аллох наздидаги даражаси юксалади. Намозхон охират хаётига тайёргарлик кўриб боради. Турли бахоналар билан намоз ўқимай юрган киши Аллохнинг буйруғига қарши чиққан бўлади. Бу эса катта мусибатдир.  Суюкли Пайғамбаримиз (саллаллоҳу алайҳи васаллам) – бизни хадис оркали огоҳлантирдилар: “Биз билан у (мушрик ва кофир)лар ўртасидаги фарқ – намоздир. Ким уни тарк этса, кофир бўлади”. Намоз ўқиш учун аввало таҳорат олиш лозим бўлади. Шуни ҳисобга олган ҳолатда китобда таҳорат ҳақида ҳам маълумот беришга ҳаракат қилдик.


Асим Уйсал
ISBN: 978-5918-11-002-7

  

Саодат Томчилари

     Мана шу қулингизда асаримизда сизларга, қуйида қисқача сўзлаганимиз мавзуларни Парвардигоримизнинг изни билан ожизона тақдим этишга харакат қилдик. Барча ғайратимиз, Аллоҳга улашишда ягона воситамиз бўлган Жаноби Пайғамбаримиз саллаллоҳу алайҳи вассалламга яқинлаша ола билишлик ва лойиқ уммат бўлишликдир. Бунинг учун эса, хар сонияда бутун умримизни Унинг Суннатига ажратмоқ, аҳлоқи билан ички дунёмизни зийнатландирмоқ, моддий ва маънавий борлиқ, қобилият ва истеъдодларимизни бу йўлда фидо қилмоқ керакдир. Саодатнинг чўққиларига эриша олмоқ фақатгина бу билан бирга мумкин бўлади. Мана шундай саодатдан насиб олмоқ нияти билан ойна мартабасидаги сахоба-и киром ва Ҳақ дўстларининг фойдали ва файзли насиҳат, рухоният ва харакат гўзалликларини қимматли ўқувчиларимизга тақдим этишга харакат қилдик.


Усмон Нурий Тўпбош

  

Саодат Асри Жамияти

     Турли мақолаларимиздан тўплаб ва баъзи янги мисолларнинг ҳам иловаси билан ёзилган ушбу китобда, у муборак аср моҳиятини яна ҳам яхши идрок қилинишини мақсад қилдик. Ушбу мақсад билан, иймон, ибодат, муомала ва ахлоқда қанчалар мухлислик уйғотувчи ривожланишнинг ҳукм сурганига доир, у асрнинг ҳисобсиз ибрат ва фазилат тасвирларидан баъзи мисоллар билан мавзумизни яна ҳам аниқ бир ҳолатга келтиришни орзу қилдик. Ушбу китоб Саодат Асри Жамиятининг исломий яшаш тарзи, иймон мустаҳкамлиги, ибодатга бўлган эътибори, бизларга ибрат бўлган гўзал аҳлоқи ҳақида маълумот беради. Инсониятни зулматдан нурга чиқарган Исломнинг тенгсиз гўзалликларини, айниқса назокат ва латофатини фақатгина Саодат Асрининг кўнгил иқлимига кира олишлик билан яқиндан ўргана олишлик мумкин бўлади. Китоб ислом тарихига қизуқувчи ва кенг китобхонлар оммасига мўлжаланган.


Усмон Нурий Тўпбош

  

Бир Кўза Сув

     Ушбу китоб 2007 йилнинг ЮНЕСКО тарафидан Мавлоно Жалолиддин Румий йили деб эълон қилиниши муносабати билан қайта нашрга тайёрланди. Мавлоно, бир иймонга чақирувчи, мохир бир кўнгил табибидир. У каби Ҳақ дўстларининг; ёмғир суви каби соф, дарёлар мисоли чуқур, туйғули, сирли ва хикматга тўла, анхор каби шаршара бўлиб оқиб кўнгилларга оби-хаёт бахш этган ифодаларига доимо мухтожмиз. Ҳазрати Мавлононинг етти юз йил аввал буюк бир иштиёқ ва жўшқинлик билан қаламга олган Маснавий Шарифи, шак-шубҳасиз ўчмас бир кўнгил асари қатори, ўша кундан бугунги кунгача кўнгилларда тахт қуриб келмоқдадир.


Усмон Нурий Тўпбош

  

  1. Page :
  2. |
  3. 1
STATISTICS :    Total number of languages : 50    Total number of materials : 1.290    Total number of downloads : 695.638      ALL STATISTIC 

Coded by Gümüş Kelebek